Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Устун музокара кучида миллий ва халқаро тажриба

7 Февраль 2025 12:17 340 Чоп этиш

Жорий йилнинг 7-феврал куни Тадқиқотлар маркази Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда “Миллий ва халқаро тажрибага асосланган ҳолда устун музокара кучини аниқлаш ва уни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолар" мавзуси доирасида навбатдаги ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда: 50 дан ортиқ ходимлар иштирок этди.

Мазкур ўқув семинарда "Устун музокара кучи" миллий қонунчилигимизда янги ҳисобланиши ва унинг мазмун-моҳиятини тушунишда ҳамда амалиётда қўлланилишида назарий билимларнинг ўрни муҳимлиги таъкидланди ва устун музокара кучига қўйиладиган асосий талаблар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Ўқув семинар сўнгида ходимлар томонидан амалиётда юзага келаётган айрим муаммолар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech