Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида навбатдаги ўқув курслари бошланди

28 Январь 2025 18:02 881 Чоп этиш

Жорий йилнинг 28 январь куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бошланди.

Ўқув курсларида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан ташриф буюрган бўлим бошлиқлари ўринбосарлари, бош юристконсульлар ва мутахасссислар иштирок этмоқда.

Мазкур ўқув курсларда биринчи кунида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади, Рақобатни иқтисодиёт учун муҳимлиги, Инсофсиз рақобат ҳолатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ва белгиланган молиявий жавобгарликни қўллаш, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари, уларни эътироф этиш мезонлари, ҳамда биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясининг олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўқув курслари давомида Биржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва турлари ҳамда уни содир этганлик учун жавобгарлик ва ҳуқуқий чоралар ҳамда Давлат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга давлат ёрдами, хусусан солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тингловчиларга тушунтириб ўтиш белгиланган.

Мазкур ўқув курслари 31 январь кунига қадар давом этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech