"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ оддий (йотоқли) йўловчи поездлари чипталари нархини оширмоқда
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2025 йил 1 февралдан бошлаб оддий (йотоқли) йўловчи поездлари нархлари чипта нархининг тариф қисмига нисбатан 10,5 фоизга оширилишини эълон қилди.
Аксиядорлик жамияти хабарига кўра, нарх оширилиши темир йўл транспортида йўловчи ташиш харажатларини қисман қоплаш, инфратузилма, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини янги замонавий талабларга мувофиқ амалга оширишни яхшилаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни та’минлаш зарурати билан изоҳланади.