Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Apple брэнди дунёдаги енг қиммат брендга айланди

22 Январь 2025 12:35 239 Чоп этиш

Apple 2025-йилнинг дунёдаги энг қиммат бренди деб эътироф этилди, бу унинг глобал қамров ва инвестициялар ўртасидаги мувозанатни топа олишидан далолат беради. «Brand Finance» платформаси Apple брендининг қийматини 574,5 миллиард АҚШ долларига баҳоламоқда. Платформа тадқиқотларига кўра, ўртача 80% дан ортиқ истеъмолчилар барча ўрганилаётган бозорларда бренд билан таниш, 45% истеъмолчилар эса Apple бренди маҳсулотлари ёки хизматларидан фойдаланиш эхтимолини билдиришмокда. 

Турли мамлакатлардаги бир нечта бозорларда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, маиший электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи брендлар орасида “Apple” корпорацияси маҳсулотлари 7,7 балл билан юқори натижа кўрсатмоқда. Компания бозорни тартибга солиш билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиб, янги бозорларни ўзлаштирар экан, унинг ўзига хос қиймат таклифи “Apple” корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосининг барқарорлигини таъминлаш учун муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech