Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

25 Март 2025 18:39 604 Чоп этиш

2025 йил 25 март куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқотлар маркази ҳамда BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар илмий салоҳиятни ошириш, ўзаро учрашувлар, конференциялар ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича илғор тажриба ва халқаро амалиёт билан маълумот алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида BRICS Рақобат ҳуқуқи ва сиёсати халқаро маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech