Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро семинар

20 Март 2025 19:12 524 Чоп этиш

Жорий йилнинг 18-20 март кунлари Испаниянинг Билбао шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) ҳамда Венгриядаги OECD-ГВҲ Минтақавий рақобат маркази томонидан Билбао Деусто университети билан ҳамкорликда “Туризм, транспорт ва рақобат” мавзусидаги семинар ташкил этилди. Унда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев иштирок этди.

Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад Минтақавий рақобат маркази (Regional Center for Competition), шунингдек Испания Рақобат органининг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда тажриба алмашишдан иборат.

Ўтказилган тадбир ва учрашувлар давомида рақобат ҳуқуқи ва иқтисодиётнинг энг долзарб мавзулари, жумладан, рақобатни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодий ва процессуал масалалар кўриб чиқилди. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech