Коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 март куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида коррупцияга қарши курашиш борасида бир қатор янги устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 21 апрель куни иккита муҳим ҳужжат, яъни “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармон ва “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сон қарор қабул қилинди.
2025 йил 8 май куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ўтказилган йиғилишда ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида Марказ ходимларига атрофлича тушунтиришлар берилди.
Йиғилишда ҳар бир ходим коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардор бўлиши шартлиги, коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа эканлиги, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш ҳамда бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ходимлар ва аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозимлиги белгилаб олинди.
Йиғилишда Рақобат қўмитасининг Ички аудит, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош мутахассиси Ў.Тошбоев иштирок этди.
Қуйидаги силка орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:
https://drive.google.com/file/d/1re9RrSVN6N76JgH4g768i0MMLy4f6suC/view?usp=sharing