Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди
Меморандум доирасида тарафлар:
⏺ Рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш;
⏺ Жамоатчилик назоратини ривожлантириш;
⏺ Фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтириш;
⏺ Таълимий семинарлар, тренинглар ва конференциялар ўтказиш;
⏺ Аҳоли ўртасида истеъмолчилик маданиятини ошириш;
⏺ Ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришга қаратилган ахборот кампаниялари ташкил этиш;
⏺ Халқаро ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар амалга ошириш каби йўналишларда биргаликда фаолият юритишни мақсад қилган.
Шунингдек, Меморандум доирасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича аҳоли ўртасида сўровномалар, фокус-группалар ва бошқа социологик тадқиқотлар ташкил этилиши, улар асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилиши назарда тутилган.
Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раис ўринбосари — ижрочи директори Аскар Маматханов билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Келгусида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.