Марказ ходимларининг малака оширишдаги ютуқлари
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимларининг касбий ривожланиши ва замонавий билимларга эга бўлиши устувор вазифа сифатида белгиланган.
Шу мақсадда, Марказнинг Малака ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Барбу Глория Фуковна халқаро нуфузли "City Business School" томонидан ташкил этилган "Mini-MBA Intensive" дастурида таҳсил олмоқда.
Дастур доирасида у замонавий менежмент, молиявий бошқарув, рақамли ечимлар ва стратегик таҳлил йўналишларида билимларини чуқурлаштириб, ҳозирги вақтгача 9 та модулни муваффақиятли тамомлаб ҳар бир ўтилган модуль бўйича халқаро намунадаги сертификатларни қўлга киритди.
Ходимларимизнинг бундай таълим дастурларида иштирок этиши нафақат шахсий малака оширишга, балки Марказ фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва миллий иқтисодиётда рақобатбардош тажрибаларни жорий этишга ҳам хизмат қилади.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази келгусида ҳам барча ходимлар учун халқаро стандартларга мос малака ошириш имкониятларини яратиш ва илғор тажрибаларни жорий қилишда изчил фаолият олиб боради.