Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Минтақавий иқтисодиёт» кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда илмий-ўқув семинар ташкил этилди.

25 Декабрь 2025 15:00 1085 Чоп этиш

Мазкур семинар давомида рақобат муҳитини шакллантиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари, шунингдек Марказ томонидан ишлаб чиқилган ҳудудий ва тармоқ кесимидаги таҳлилий индекслар юзасидан атрофлича илмий муҳокамалар олиб борилди. Хусусан, Ҳудудий рақобатбардошлик индекси, бозорларнинг тўйинганлик даражаси ҳамда рақобатни ривожлантириш индексларининг методологик асослари ва амалий қўлланилиши масалалари кўриб чиқилди.

Семинарда рақобат соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган сўнгги ўзгаришлар, уларнинг амалиётдаги аҳамияти ҳамда устун мавқени баҳолаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашга оид янги ёндашувлар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқув семинари жонли илмий мулоқот руҳида ўтказилиб, профессор-ўқитувчилар томонидан билдирилган савол ва таклифлар юзасидан асосланган илмий жавоблар берилди.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech