Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Бизнес фаоллиги индексининг 2025 йил 4-чорак натижалари ва 2026 йилнинг 1-чорак кутилмалари баҳоланди

4 Февраль 2026 18:00 80 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан тадбиркорлик муҳити ва бизнес субъектлари кайфиятини акс эттирувчи Бизнес фаоллиги индексининг 2025 йил 4-чорак натижалари ва 2026 йилнинг 1-чорак кутилмалари баҳоланди.

БФИ сўровномасида Қўмитанинг Fair Tech ягона ахборот тизими орқали республикадаги ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги 350 дан ортиқ йирик корхоналар респондент сифатида иштирок этди.

Сўровнома натижаларига кўра, 2025 йил 4-чоракда БФИ йиғма кўрсаткичи 3-чоракка нисбатан 0,9 бандга ошиб, 57,3 бандни ташкил этди. Шунингдек, 2026 йил 1-чораги учун БФИнинг прогноз кўрсаткичлари 54,9 банд бўлиши кутилмоқда.

Халқаро тан олинган ПМИга кўра, БФИ кўрсаткичи 50 банддан юқори бўлса, бу иқтисодиётда барқарор ўсиш ва фаолликнинг ортиб бораётганини билдиради.
БФИнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлилига кўра, энг яхши натижа Тошкент шаҳри (61) ва Наманган (60) вилоятида кузатилган бўлса, Қашқадарё (50,8), Самарқанд (51) ва Навоий (53) вилоятларида индекс натижаси нисбатан паст кўрсаткичларга тенг бўлди.

Умуман олганда, БФИ натижалари мамлакатимизда бизнес муҳити барқарор сақланаётганини ҳамда йирик тадбиркорлик субъектлари томонидан келгуси даврда ҳам фаоллик сақланиб қолиши бўйича ижобий кутилмалар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Батафсил инфографикада.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech