Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистрантлари иштирокида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистрантлари иштирокида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашув давомида иштирокчиларга замонавий рақобат назариясининг эволюцияси, бозор тузилмалари, М. Портернинг рақобат устунлигини шакллантириш концепцияси, монополистик ва олигополистик рақобат моделлари ҳамда монопсония шароитларининг иқтисодиётга таъсири юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, мамлакатимизда рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимининг такомиллашуви, янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, рақамли платформалар шароитида бозор муносабатларининг ўзгариши ва монополияга қарши замонавий механизмлар юзасидан фикр алмашилди.
Давра суҳбати очиқ мулоқот ва савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, магистрантлар назарий билимларини амалий мисоллар билан мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар.
Мазкур учрашув ёш мутахассисларнинг рақобат сиёсати соҳасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш, илмий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда келгусида малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.


