Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Жаҳон бозорида тухум нархлари ва экспорт имкониятлари таҳлил қилинди

17 Март 2026 14:08 546 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан жаҳон бозорида тухум маҳсулотининг чакана нархлари ҳамда Ўзбекистон учун истиқболли экспорт йўналишлари бўйича таҳлил ўтказилди.

Numbeo халқаро сервиси маълумотларига кўра, жаҳон мамлакатларида тухум (10 дона)нинг ўртача чакана нархлари ўрганилганда, бугунги кунда энг паст нархлар қуйидаги давлатларда қайд этилмоқда:
• Ҳиндистон — 0,75 доллар
• Бангладеш — 0,97 доллар
• Покистон — 0,99 доллар

Шу билан бирга, тухум маҳсулоти энг қиммат саналган давлатлар қуйидагилар ҳисобланади:
• Швейцария — 6,6 доллар
• Янги Зеландия — 5,4 доллар
• Дания — 4,26 доллар
• Нидерландия — 4,23 доллар
• Австралия — 4,15 доллар

Мазкур рейтингга мувофиқ, Ўзбекистонда 10 дона тухумнинг ўртача чакана нархи 1,38 долларни ташкил этиб, 101 та мамлакат орасида 88-ўринни эгаллаган.
Қиёслаш учун:
• Қозоғистон — 1,43 доллар (86-ўрин)
• Россия — 1,45 доллар (85-ўрин)

Шунингдек, БМТнинг халқаро статистика базаси — UN Commodity Trade Statistics Database маълумотлари таҳлил қилинганда, 2024 йилда 131 та мамлакат томонидан жами 4,8 млрд долларлик тухум маҳсулоти импорт қилингани аниқланди.

Таҳлиллар натижасида Саудия Арабистони, Қатар, Исроил ва Озарбайжон давлатларида тухум маҳсулотига ташқи талаб юқори эканлиги қайд этилди. Шу билан бирга, мамлакатимиздан мазкур давлатларга тухум экспорт қилишда транспорт харажатлари ҳамда тариф ва нотариф чекловлар ҳисобга олинмаган ҳолда, бошқа мамлакатларга нисбатан қиёсий устунлик (comparative advantage) мавжудлиги аниқланди.

Мазкур таҳлил натижалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ташқи бозорларни кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech