Қуруқ сут бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан қуруқ сут бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 28 та корхона томонидан 6 та давлатдан жами 14,3 млн АҚШ долларлик (7,1 минг тн) қуруқ сут импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми:
- Белорусь — 71%
- Қирғизистон — 18%
- Эрон — 6%
- Бошқа давлатлар — 5%
Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 71% тўғри келган.
2024 йилда 3 та корхона томонидан 3 та давлатга жами 11 минг АҚШ долларлик (5 тн) қуруқ сут экспорт қилинган.
Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 23 та корхона томонидан 127 млрд сўмлик (4,5 минг тн) қуруқ сут ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 39% ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: Қуруқ сут бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш маълум даражада шаклланган. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
|Telegram |facebook|instagram|
