Пайвандлаш учун фитинглар бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан пайвандлаш учун фитинглар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 163 та корхона томонидан 12 та давлатдан жами 14 млн АҚШ долларлик (5,3 минг тонна) пайвандлаш учун фитинглар импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 59% тўғри келган.
Хитой — 52%
Россия — 22%
Эрон — 15%
Бошқа давлатлар — 11%
Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 16 та корхона томонидан жами 62 млрд сўмлик (717 тонна) пайвандлаш учун фитинглар ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 11,9% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: Пайвандлаш учун фитинглар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши етарли даражада шаклланмаган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талаб юқори бўлиб, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
|Telegram |facebook|instagram|
