Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

9 Май 2026 09:23 359 Чоп этиш

Инсон қалбидаги энг муқаддас туйғулардан бири — бу хотирадир. Хотира инсонни ўзлигини англашга, ўтмишдан сабоқ олишга, бугунги тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етишга ундайди.

Хотира ва қадрлаш куни — Ватан озодлиги, халқ тинчлиги ва келажак авлодлар бахти учун жон фидо қилган аждодларимиз жасоратини ёдга олиш, кексаларимиз, фахрийларимиз ва меҳнатда ибрат бўлган инсонларга эҳтиром кўрсатиш кунидир.

Бугунги фаровон ҳаёт, осуда осмон ва тинч кунлар замирида мардлик, матонат, сабр ва фидойилик мужассам. Шу боис, ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлаш ҳар биримиз учун нафақат анъана, балки муқаддас инсоний бурчдир.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази халқимизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий муборакбод этади!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз ҳамиша аҳил ва фаровон бўлсин!

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech