Буғдой ва ун бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан буғдой ва ун маҳсулотлари бозорида нархлар динамикаси, импорт-экспорт ҳолати ҳамда ички таъминот даражаси юзасидан таҳлил ўтказилди.
Таҳлилларга кўра:
-2026 йил январь–апрель ойларида биржа савдоларига 665 минг тоннадан ортиқ буғдой ва 353 минг тоннадан ортиқ ун маҳсулоти қўйилди;
- Буғдой нархларида ўсиш кузатилган бўлса-да, ун маҳсулотлари нархларида кескин ўзгариш қайд этилмади;
- Эконометрик таҳлил (ARIMA) натижаларига кўра, жорий йилнинг май–июль ойларида 1 кг 1-навли ун нархи ўртача 6,6 минг сўм атрофида шаклланиши кутилмоқда;
- Республикадаги ишлаб чиқариш қувватлари аҳолининг ун маҳсулотига бўлган эҳтиёжини 103 фоизгача қоплаш имконини бермоқда.
Шунингдек, буғдой импортининг деярли барчаси Қозоғистон ҳиссасига, экспортнинг асосий қисми эса Афғонистон бозори ҳиссасига тўғри келиши аниқланди.
Батафсил маълумот инфографикада.
|Telegram |Facebook|Instagram|
