Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Монополияга қарши комплаенс бўйича навбатдаги ўқув курси ташкил этилди

8 Июнь 2026 18:34 143 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Монополияга қарши комплаенс жорий этилган ташкилотлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти, устун мавқе, монополия ва табиий монополия тушунчалари, инсофсиз рақобат ҳолатлари, картель келишувлари, давлат харидлари ва биржа савдоларидаги талаблар, шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.

Мазкур ўқув курси давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда қонунчиликка риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.

|Telegram |Facebook|Instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech