Кимё саноатида ички бозор имкониятлари таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан кимё саноатида ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, 2024 йилда кимё саноатида 1 883 та маҳаллий корхона томонидан 385 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, ички бозорда юқори қўшимча қийматли айрим кимёвий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқлик сақланиб қолмоқда.
2024 йилда 92 та мамлакатдан 3,5 млрд долларлик кимё саноати маҳсулотлари импорт қилинган. Импортнинг асосий қисми фармацевтика, косметика, органик кимёвий бирикмалар, пигментлар ва бошқа саноат хомашёлари ҳиссасига тўғри келади.
Ўрганишлар 100 дан ортиқ кимё саноати товарлари бўйича ички бозор маҳаллий маҳсулотлар билан етарли даражада тўйинмаганини кўрсатди.
Батафсил маълумот:
Таҳлилларга кўра, мазкур йўналишларда маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи лойиҳаларни кўпайтириш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар улушини ошириш учун катта имкониятлар мавжуд.
Шу билан биргаликда, қўшимча маҳсулотлар бўйича таҳлил ўтказиш ва улар тўғрисида маълумотларни олишни истасангиз Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
