Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев Тулуза шаҳри мэри ўринбосари ва Тулуза метрополияси вице-президенти Максим Бойер билан учрашув ўтказди
Мулоқот давомида рақобат сиёсати, эконометрик моделлаштириш, сунъий интеллект технологиялари, иқтисодий тадқиқотлар ҳамда кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашув Марказ директорининг Тулузага аввалги ташрифи давомида бошланган мулоқотнинг мантиқий давоми бўлиб, унда томонлар Тулуза иқтисодиёт мактаби билан ҳамкорлик имкониятларини ҳам муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида Тулуза иқтисодиёт мактаби экспертлари билан ҳамкорликда рақобат сиёсати соҳасида қўшма тадқиқотларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Тулуза Иқтисодиёт мактаби иқтисодиёт ва давлат сиёсати соҳасида дунё миқёсидаги етакчи илмий-тадқиқот ва таълим марказларидан бири ҳисобланади. Ушбу олийгоҳ Франциянинг энг яхши университетлари TOП-3 талигига киради ва иқтисодий фанлар бўйича дунёдаги энг самарали илмий марказлар орасида 10 ўринни эгаллайди.
