Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Марказ директори О. Жумаев бошчилигида ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бормоқда

27 Июнь 2026 17:26 67 Чоп этиш

Жорий йилнинг 25 июнь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш бўйича Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқот маркази "ақл маркази" сифатида бириктирилди.

Шу муносабат билан Фарғона вилоятидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Марказ директори О. Жумаев бошчилигида ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Навбатдаги ўрганиш доирасида поливинилхлорид (ПВХ) хомашёсидан қурилиш соҳасида қўлланиладиган пластик пол плинтуслари ҳамда деворларни пардозлаш учун мўлжалланган пластик декоратив рейкалар ишлаб чиқарувчи «Imkon Plast SEZ» унитар корхонаси фаолияти билан танишилди.

Ташриф давомида корхона раҳбари Ж. Тошмуҳамедов билан ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот турларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш жараёнлари, экспорт салоҳиятини ошириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда соҳада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, тармоқдаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар билан учрашувлар ҳамда жойлардаги ўрганишлар изчил давом эттирилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech