Сирдарёда янги имкониятлар ва иқтисодий ўсиш нуқталари аниқланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманида комплекс ўрганишлар ўтказилмоқда.
Асосий манзиллар ва натижалар:
Ширин шаҳрида “Wang Da” қўшма корхонаси ҳамда “Фарҳод” ГЭС фаолияти ўрганилиб, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва энергетика барқарорлигини таъминлаш чоралари муҳокама қилинди.
Боёвут туманида “Oltin Tegirmon” МЧЖ раҳбари билан ўтказилган мулоқотда тадбиркорлик фаолиятидаги мавжуд тўсиқлар тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича тезкор ечимлар белгилаб олинди.
Аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишида “оғир” тоифага киритилган “Учтурғон” МФЙда аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли вазифалар белгилаб олинди.
Ўрганишлар давомида аниқланган барча масалалар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”га киритилади.






