Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

B-READY 2025: бизнесни бошлашдан бизнесни ривожлантиришгача

26 Август 2026 14:00 3525 Чоп этиш

Жаҳон банкининг Business Ready 2025 баҳолаши Ўзбекистонда бизнесни бошлаш учун институционал шароитлар яхшиланаётганини кўрсатади. Бизнесни бошлаш, жойлаштириш, коммунал ва молиявий хизматлар ҳамда солиққа тортиш йўналишларидаги натижалар бунинг далилидир.

Бироқ иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан бизнес муҳитининг ҳақиқий сифати бизнесни бошлаш қулайлиги билан эмас, балки бозорда қиймат яратиш ва самарали рақобат қилиш имконияти билан белгиланади.

Шу жиҳатдан, рақобат, низоларни ҳал этиш, халқаро савдо, шунингдек, бизнесни тугатиш ва тўловга қобилиятсизлик йўналишлари алоҳида аҳамият касб этади. Чунки самарали иқтисодиёт нафақат янги бизнесларнинг бозорга киришини таъминлайди, балки самарасиз фаолиятнинг бозорни тарк этиши ва ресурсларнинг янада самарали субъектларга йўналтирилишига ҳам имкон беради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech