ОАВ биз ҳақимизда
Ўтган 35 йилда рақобат сиёсати монополияни чеклашдан рақобатни рағбатлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологияларни жорий этишгача бўлган катта йўлни босиб ўтди.
Рақобат сиёсатини илмий асослашга эътибор кучайди: Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий-таҳлилий фаолиятни йўлга қўйиб, соҳада қарорлар қабул қилиш учун тадқиқот ва таҳлилларни кучайтирди.
Бозорни илмий таҳлил қилиш кучайди: 100 дан ортиқ маҳсулот бўйича тўйинганлик таҳлиллари ўтказилди. Тухум, сут, картошка, гуруч ва гўшт каби маҳсулотлар нархини прогнозлашда замонавий эконометрик моделлар, жумладан ARIMA модели қўлланилиб, 80 фоизгача аниқликда прогнозларга эришилди.
Рақобат муҳитини баҳолашнинг янги мезонлари яратилди: бизнес фаоллик, ҳудудий рақобатбардошлик ва рақобатни ривожлантиришга қаратилган индекслар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Ушбу ишлар "SCIENCE AND INNOVATION AWARDS – 2025" тадбирида "Йилнинг энг яхши тадқиқот маркази" номинацияси билан эътироф этилди.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий-таҳлилий марказ сифатида эътироф этилди: Ўзбекистондаги "Ақл марказлари" фаолиятига оид таҳлилий рейтингда ТОП–20 "Ақл марказлари" қаторига кирди.
Батафсил: UzA (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги)да
