Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Молиявий фирибгарлик: истеъмолчилар учун тобора кучайиб бораётган хавф

3 Сентябрь 2026 15:07 2315 Чоп этиш

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг истеъмолчиларни молиявий фирибгарликдан ҳимоя қилиш бўйича таҳлилига асосан, ушбу фирибгарлик тури дунё миқёсида тобора жиддий муаммога айланаётганини кўрсатмоқда. Сўровномада қатнашган давлатларнинг 69 фоизи 2024–2025 йилларда бундай ҳолатлар кўпайганини, ҳар 7 истеъмолчидан 1 нафари молиявий фирибгарлик қурбони бўлганини билдирган.

Энг катта молиявий йўқотишларга сохта электрон хабарлар ва қўнғироқлар орқали алдаш, молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар номидан амалга ошириладиган сохта мурожаатлар, турли алдовли тўлов схемалари, банк карталари ҳамда мобил банк хизматлари билан боғлиқ фирибгарликлар сабаб бўлмоқда. Шу боис, OECD фирибгарликларни ягона таснифлаш тизими асосида гуруҳлаш ва улар бўйича маълумотларни мунтазам йиғишни муҳим восита сифатида илгари сурмоқда.

Бу эса истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фақат фирибгарлик содир бўлгандан кейин чоралар кўриш эмас, балки хавфни эрта аниқлаш, рақамли ва молиявий саводхонликни ошириш ҳамда истеъмолчилар учун қулай мурожаат платформаларини яратиш тобора муҳим аҳамият касб этаётганини кўрсатмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech