Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси бўйича онлайн тренинг бўлиб ўтди
Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси ҳаммуаллифи профессор Сезар Ҳидалго томонидан иқтисодиётни диверсификация қилиш, юқори қўшилган қийматли тармоқларни ривожлантириш ва экспорт рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий-амалий ёндашувлар тақдим этилди.
Тренинг якунида Иқтисодий мураккаблик индекси методологиясининг иқтисодий таҳлил ва қарор қабул қилишдаги амалий аҳамияти юзасидан савол-жавоб ва фикр алмашинуви бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир маълумотларга асосланган иқтисодий қарорлар қабул қилиш ва Ўзбекистоннинг саноат ҳамда экспорт салоҳиятини ривожлантиришда замонавий таҳлил воситаларидан фойдаланишга хизмат қилади.



