Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Офис техникаси учун оқ қоғоз бозорининг давлат харидлари, маҳаллий ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт кўрсаткичлари таҳлил қилинди

11 Сентябрь 2026 18:24 89 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Офис техникаси учун оқ қоғоз бозорининг давлат харидлари, маҳаллий ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Давлат харидлари
2025 йилда давлат харидлари орқали А4 форматдаги оқ қоғоз бўйича
25 248 та битим амалга оширилиб, шартномаларнинг умумий қиймати 16,7 млрд сўмни ташкил этган. Харидларда 1 398 та сотувчи иштирок этган, энг йирик 3 та сотувчининг улуши эса 19 фоизга тенг бўлган.

Маҳаллий ишлаб чиқариш ва импорт
А4 форматдаги оқ қоғоз бўйича маҳаллий ишлаб чиқаришнинг тўйинганлик даражаси
0,1 фоиз, А3 форматда эса 0 фоизни ташкил этган.
Яъни, ички бозордаги талаб асосан импорт ҳисобига қопланмоқда.

2025 йилда А4 форматдаги оқ қоғоз импорти 26,5 минг тоннани, қиймат жиҳатидан эса 27 млн АҚШ долларини ташкил этган. А3 форматда эса 1 минг тонна маҳсулот 1,1 млн АҚШ доллари қийматида импорт қилинган.

Импорт географиясида асосий улуш
Россия ҳиссасига тўғри келади: А4 форматда — 85 фоиз, А3 форматда — 83 фоиз.

Таҳлил натижаси
Кўрсаткичлар офис қоғози бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятининг чекланганлиги ва импортга юқори даражада боғлиқлик мавжудлигини кўрсатмоқда.

Бу кўрсаткичлар бозорда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, импорт манбаларини диверсификация қилиш ва рақобат муҳитини янада кучайтириш масалаларини долзарб эканини кўрсатмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech