Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ўрганиш ишлари давом этмоқда

16 Сентябрь 2026 14:51 35 Чоп этиш

Марказ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё, Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида хонадонбай ўрганишлар ўтказилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини ошириш билан боғлиқ масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганишлар давомида камбағал оилаларнинг мавжуд имкониятлари, бандликка эҳтиёжи, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятлари ҳамда молиявий қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжлари таҳлил қилинди.

Шунингдек, туманда паррандачилик йўналишида фаолият юритиш истагида бўлган оилалар учун зарур шароитларни яратиш, хусусан,
инкубатор ва товуқхоналарни ссуда асосида ажратиш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар шакллантирилди.

Жойлардаги ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, аҳолини доимий бандлик ва барқарор даромад манбаи билан таъминлашга қаратилган чораларни кучайтириш белгиланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech