UZEX Global қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
Тошкентда UZEX ва PhillipCapital ҳамкорлигида ташкил этилган UZEX Global қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир очилиш маросимида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Рақобат қўмитаси номидан табрик сўзи билан иштирок этди.
UZEX Global фаолияти Ўзбекистон бизнесининг халқаро товар деривативлари бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириб, нарх рискларини хеджирлаш ва самарали бошқариш учун замонавий воситалардан фойдаланиш имконини беради.
Мазкур ташаббус замонавий биржа инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро молия бозорлари билан интеграцияни чуқурлаштириш ва рақобатбардош бозор муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Батафсил “Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)”да