Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Сирдарё вилоятида қўшимча захира ва иш ўринлари яратиш имкониятлари таҳлил қилинди

22 Сентябрь 2026 13:00 36 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Сирдарё вилоятида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича ўрганишлар олиб борилиб, ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали қўшимча захира ва иш ўринлари яратиш имкониятлари таҳлил қилинди.

Ўрганиш ишлари давомида давлат улушига эга тижорат банклари балансида қиймати 229,3 млрд сўм бўлган 67 та бино ва иншоотлар мавжудлиги маълум бўлди. Шунингдек, 4 та лойиҳани амалга ошириш орқали 2026 йилнинг ўзида қарийб 180 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги аниқланди.

Таҳлил натижаларига кўра, мазкур имкониятларни самарали ишга солиш орқали ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш имкониятларини яратиш мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech