Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Яшаш қиймати

24 Сентябрь 2026 17:25 4211 Чоп этиш

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Сирдарё вилоятида аҳоли фаровонлигини оширишнинг янги ёндашувлари доирасида аҳоли яшаш харажатлари таҳлил қилинди.

Дастлабки таҳлилларга кўра, вилоят аҳолиси умумий харажатларининг 51 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, 19 фоизи ноозиқ-овқат маҳсулотлари, 13 фоизи хизматлар ва 7 фоизи уйдан ташқарида овқатланиш ҳиссасига тўғри келади.

Ривожланган мамлакатларда эса озиқ-овқат харажатларининг улуши, одатда, 15 фоиздан кам.

Халқаро амалиётда паст даромадли аҳолининг асосий харажатларини шакллантирувчи товар ва хизматлар нархлари мунтазам кузатиб борилади. Жумладан, Жанубий Африка Республикасида “Яшаш қиймати – Cost of Living” таҳлили доирасида озиқ-овқат, уй-жой ва коммунал хизматлар, транспорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа зарур харажатлар мониторинг қилинади.

Мазкур ёндашув орқали аҳоли яшаш харажатларига энг катта таъсир кўрсатаётган товар ва хизматлар, уларнинг нарх динамикаси ҳамда шаклланиш омиллари аниқланиб, ўз вақтида тегишли чоралар кўриш имконияти яратилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech