Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Сирдарё вилоятида ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди

28 Сентябрь 2026 14:50 4173 Чоп этиш

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳоким ёрдамчилари учун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда "Муваффақиятли лойиҳа бошқаруви: йўл харитасидан ҳаётий лойиҳага қадар — режалаштириш, лойиҳани асослаш ва тегишли молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренингда ПФ–193-сон Фармоннинг мазмун-моҳияти, уни амалиётга татбиқ этиш механизмлари ҳамда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш масалалари тушунтирилди.

Шунингдек, German Sparkassenstiftung ташкилотининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўлими бошлиғи, халқаро эксперт Лия Граубергер томонидан ҳоким ёрдамчиларига лойиҳаларни режалаштириш ва асослаш, аниқ йўл хариталарини ишлаб чиқиш, молиялаштириш манбаларини танлаш, масъуллар ва муддатларни белгилаш ҳамда лойиҳалар ижросини натижага қадар самарали бошқариш бўйича амалий кўникмалар берилди.

Ушбу тренингдан кўзланган асосий мақсад — Фармонда белгиланган вазифаларни аниқ лойиҳа ва натижалар орқали амалга ошириш учун ҳоким ёрдамчиларининг амалий салоҳиятини оширишдан иборат.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech