Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Жаҳонда озиқ-овқат нархлари сўнгги 4 йилдаги энг юқори даражага чиқди

7 Октябрь 2026 14:07 6284 Чоп этиш

Bloomberg ва БМТ (ФАО) маълумотларига кўра, дунёда глобал озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин кўтарилмоқда. Айниқса, Bloomberg озиқ-овқат индекси сўнгги чоракда 13 фоизга ошди. Бу 2022 йилдан буён энг юқори кўрсаткичдир.

Бунга иқлим инқирози (кучли иссиқлик ва муссон ёмғирларининг кечикиши) сабаб бўлмоқда. Дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган буғдой ва дон маҳсулотларининг захиралари етакчи экспортёр давлатларда камайиб бормоқда.
Бу вазият глобал инфляцияни янада тезлаштириши ва ривожланаётган давлатлар бозорига салбий таъсир кўрсатиши хавфини туғдирмоқда.

Ўзбекистон учун аҳамияти: жаҳон озиқ-овқат бозоридаги нархлар динамикаси импорт харажатлари ва ички бозордаги нарх шаклланишига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, глобал бозордаги ўзгаришларни мунтазам мониторинг қилиш, ички ишлаб чиқариш ва таклиф ҳажмини ошириш озиқ-овқат бозори барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech