Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

"Global Forum 2026: Шаҳарсозлик, архитектура, қурилиш ва муҳандислик — яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида" мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди

15 Октябрь 2026 16:28 6377 Чоп этиш

Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев Тошкент архитектура-қурилиш университети ташаббуси билан ташкил этилган "Global Forum 2026: Шаҳарсозлик, архитектура, қурилиш ва муҳандислик — яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида" мавзусидаги халқаро форумнинг очилиш маросимида иштирок этди.

Форум доирасида қурилиш соҳасини барқарор ривожлантириш, яшил технологияларни жорий этиш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ушбу йўналишларда самарали ечимларни ишлаб чиқишда илмий-тадқиқот салоҳияти ва бозор таҳлилининг ўзаро уйғунлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, Марказ ва университет ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми қурилиш материаллари бозоридаги рақобат муҳитини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш учун муҳим имконият яратади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech