Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Лойиҳаларни самарали бошқаришга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди

16 Октябрь 2026 17:30 2206 Чоп этиш

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung ҳамкорлигида ҳоким ёрдамчилари учун лойиҳаларни самарали бошқаришга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда 70 дан ортиқ ҳоким ёрдамчилари ва штаб аъзолари иштирок этиб, лойиҳаларни амалий натижага йўналтириш, уларни режалаштириш ва молиялаштириш имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Семинар давомида ПФ–193-сон Фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар лойиҳаларнинг аниқ мақсадларини белгилаш, босқичма-босқич йўл хариталарини ишлаб чиқиш, масъуллар ва ижро муддатларини белгилаш ҳамда мавжуд молиялаштириш манбаларини тўғри танлаш бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Мазкур ташаббус ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳавий ёндашув асосида ишлаш салоҳиятини мустаҳкамлаш, маҳаллалардаги мавжуд имкониятларни аниқ лойиҳаларга айлантириш ва уларнинг амалий натижадорлигини оширишга қаратилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech