Мол гўшти импорти: нархлар ўсиши ва бозор тенденциялари
Марказ томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 2020–2026 йилларда импорт қилинаётган мол гўштининг ўртача нархларида ўсиш тенденцияси кузатилган.
Совутилган мол гўшти импортининг ўртача нархи 2020 йилдаги 3 341 доллардан 2026 йил январь–сентябрь ойларида 4 574 долларга етган.
Музлатилган мол гўшти импортининг ўртача нархи эса 3 203 доллардан 4 493 долларга ошган.
Ҳар икки турдаги мол гўшти импорти нархининг ўсиши ташқи бозор конъюнктурасини мунтазам кузатиб бориш, импорт харажатларини баҳолаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чораларини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.
