Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгаши (МСАП)нинг 61-йиғилиши ҳамда монополияга қарши қонунчилик бузилишларини биргаликда текшириш штаби 47-йиғилиши бўлиб ўтди

29 Октябрь 2026 17:06 5183 Чоп этиш

Жорий йил 28–29 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Ханкенди шаҳрида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси делегацияси Марказ директори О. Жумаев бошчилигида МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгаши (МСАП)нинг 61-йиғилиши ҳамда монополияга қарши қонунчилик бузилишларини биргаликда текшириш штаби 47-йиғилишида иштирок этди.

28–29 октябрь кунлари бўлиб ўтган йиғилишларда Ўзбекистон делегацияси номидан Марказ директори О.Жумаев сўзга чиқиб текширувлар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим масалаларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, биржа савдоларидаги қоидабузарликларни аниқлаш методикалари бўйича тажриба алмашиш, оригинал маҳсулотларнинг трансчегаравий етказиб берилишида рақобатни чеклаш ҳолатларини ўрганиш, рақамли платформаларни тартибга солиш ҳамда таҳлилий алгоритмлардан фойдаланиш бўйича эксперт ҳамкорлигини ривожлантириш каби муҳим таклифлар илгари сурилди.

Маъруза якунида билдирилган таклифлар йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech