Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

“Ички бозорда парранда гўшти маҳсулотининг нарх барқарорлиги ва келгуси тенденцияларини эконометрик моделлар орқали баҳолаш”

14 Январь 2026 19:46 72 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, и.ф.д. Жумаев Олимжон Садуллoевич муаллифлигида тайёрланган “Ички бозорда парранда гўшти маҳсулотининг нарх барқарорлиги ва келгуси тенденцияларини эконометрик моделлар орқали баҳолаш” мавзусидаги илмий мақола “Яшил Иқтисодиёт ва Тараққиёт” журналида эълон қилинди.

Мақолада ички бозорда парранда гўшти маҳсулотининг нарх барқарорлиги ва келгуси тенденциялари эконометрик ёндашувлар орқали баҳоланган. Тадқиқот доирасида ARIMA (Autoregressive Integrated Moving Average) моделлари асосида келгуси 3 ой учун нархлар прогнози ишлаб чиқилган ҳамда ички бозорнинг рақобат муҳити комплекс таҳлил қилинган.

Ишда эътибор қаратилган асосий жиҳатлар:
- Ички бозор ишлаб чиқариш ҳажми ва таклиф динамикаси;
- Паррандачиликда озуқа (омухта ем, соя шроти, ёғлар, витамин қўшимчалари) нархлари;
- Наслдор она жўжалар импорти ва импорт бозори концентрацияси;
- Чакана савдо тармоқларида нарх шаклланиш механизми;
- Жаҳон бозоридаги гўшт маҳсулотлари нархлари, глобал логистика харажатлари, валюта курслари ва озиқ-овқат бозоридаги шоклар.

Тадқиқот натижалари, шу омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ва нарх барқарорлигига таъсири эконометрик усуллар орқали асослаб берилган. Шунингдек, ARIMA моделининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги устунлиги кўрсатилган ва келгуси тадқиқотларда экзоген омилларни интеграция қилиш зарурлиги таъкидланган.

Ушбу илмий иш давлат органларига нархлар динамикасини прогноз қилиш, бозорни самарали тартибга солиш ва инқироз сценарийларини олдини олишда амалий қўлланма сифатида хизмат қилади.

Batafsil havolada: 

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech