Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Нашрлар

“Ички бозорда парранда гўшти маҳсулотининг нарх барқарорлиги ва келгуси тенденцияларини эконометрик моделлар орқали баҳолаш”

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, и.ф.д. Жумаев Олимжон Садуллoевич муаллифлигида тайёрланган “Ички бозорда парранда гўшти маҳсулотининг нарх барқарорлиги ва келгуси тенденцияларини эконометрик моделлар орқали баҳолаш” мавзусидаги илмий мақола “Яшил Иқтисодиёт ва Тараққиёт” журналида эълон қилинди. Мақолада ички бозорда парранда гўшти маҳсулотининг нарх барқарорлиги ва келгуси тенденциялари эконометрик ёндашувлар орқали баҳоланган. Тадқиқот доирасида ARIMA (Autoregressive Integrated Moving Average) моделлари асосида келгуси 3 ой учун нархлар прогнози ишлаб чиқилган ҳамда ички бозорнинг рақобат муҳити комплекс таҳлил қилинган. Ишда эътибор қаратилган асосий жиҳатлар:- Ички бозор ишлаб чиқариш ҳажми ва таклиф динамикаси; - Паррандачиликда озуқа (омухта ем, соя шроти, ёғлар, витамин қўшимчалари) нархлари; - Наслдор она жўжалар импорти ва импорт бозори концентрацияси; - Чакана савдо тармоқларида нарх шаклланиш механизми; - Жаҳон бозоридаги гўшт маҳсулотлари нархлари, глобал логистика харажатлари, валюта курслари ва озиқ-овқат бозоридаги шоклар. Тадқиқот натижалари, шу омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ва нарх барқарорлигига таъсири эконометрик усуллар орқали асослаб берилган. Шунингдек, ARIMA моделининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги устунлиги кўрсатилган ва келгуси тадқиқотларда экзоген омилларни интеграция қилиш зарурлиги таъкидланган. Ушбу илмий иш давлат органларига нархлар динамикасини прогноз қилиш, бозорни самарали тартибга солиш ва инқироз сценарийларини олдини олишда амалий қўлланма сифатида хизмат қилади. Batafsil havolada:  |Telegram |facebook|instagram|

14 Январь 2026 73

"Иқтисодий фаолликни баҳолашда илғор ёндашувлар ҳамда Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индексини жорий этишнинг концептуал асослари" мавзусидаги илмий мақола "Marketing" журналида эълон қилинди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш йўналишида муҳим илмий натижалар тақдим этилмоқда. Хусусан Марказ директори, и.ф.д. Жумаев Олимжон Садуллаевич ҳамда Марказнинг бош илмий ходими Музаффар Тўйматов ҳаммуаллифлигида тайёрланган «Иқтисодий фаолликни баҳолашда илғор ёндашувлар ҳамда Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индексини жорий этишнинг концептуал асослари» мавзусидаги илмий мақола «Marketing» журналида эълон қилинди. Бизнес фаоллиги индекси (БФИ) методологияси халқаро PMI (Purchasing Managers’ Index) амалиётларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилди. Методология иқтисодиётнинг жорий ҳолатини оператив баҳолашга қаратилган бўлиб, корхоналар фаолиятига оид сифат кўрсаткичлари асосида қисқа муддатли тенденцияларни аниқлаш имконини беради. Мазкур индекс Ўзбекистонда макроиқтисодий таҳлилни такомиллаштириш, бизнес муҳитини баҳолаш ҳамда илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтиришга хизмат қилади. Batafsil havolada:  |Telegram |facebook|instagram|

14 Январь 2026 62

Электро техника саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашда бозор воситаларидан фойдаланиш имкониятлари

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий котиби, фалсафа доктори (PhD) Сардор Турсунхўжаевнинг “Электро техника саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашда бозор воситаларидан фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи Полшанинг "International Journal of Economy and Innovation" журналининг 2025 йил 64-сонида чоп этилди. Муаллиф мақолада Ўзбекистон саноатини модернизация қилиш, рақобатбардошликни ошириш ва инновацион иқтисодиётни ривожлантириш бўйича илмий таклифларни илгари сурган. Мазкур мақола Ўзбекистон илмий жамоатчилиги учун халқаро тан олинаётган тадқиқот йўналишларидан биридир — у рақобат сиёсати, саноат хавфсизлиги ва инновацион иқтисодиётнинг кесишган нуқталарида олиб борилган долзарб изланишлар самараси ҳисобланади. Батафсил ҳаволада: |Telegram |facebook|instagram|

31 Октябрь 2025 149

Тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирлари шаклланиш ҳолати таҳлили

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Бош илмий ходими Мадаминжон Исроиловнинг “Тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирлари шаклланиш ҳолати таҳлили” мавзусидаги мақоласи “Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар” журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди. Мақолада тўқимачилик саноатида логистика жараёнлари ва таъминот занжирларини самарали бошқариш, хомашё таъминоти, етказиб бериш тезлиги ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти ёритилган. Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2950/2753 |Telegram |facebook 

19 Август 2025 930

Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Дилором Юсупованинг “Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи «Science and Practice» журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди. Мақолада Amazon, AliExpress, Shopify каби платформалар тажрибаси асосида рақамли технологиялар ва шахсийлаштирилган маркетинг стратегиялари ёрдамида истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш жараёнлари таҳлил этилган. Шунингдек, бу тажрибаларни Ўзбекистон электрон тижоратида қўллаш имкониятлари ҳамда тўлов тизими, рақамли саводхонлик ва ишонч муаммоларини бартараф этиш йўллари ёритилган. Тўлиқ мақолани ўқиш: |Telegram |facebook|instagram|

19 Август 2025 1014

Рақобат разведкасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг ўрни

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий котиби, фалсафа доктори (PhD) Сардор Турсунхўжаев ҳаммуаллифлигида «Рақобат разведкасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг ўрни» мавзусидаги илмий мақоласи «Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт» журналида чоп этилди. Ушбу мақолада рақобат разведкасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари илмий жиҳатдан ёритиб берилган. Мақолада рақамли трансформация жараёнида корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш, қарорлар қабул қилишда аниқ ва тезкор маълумотлардан фойдаланишнинг аҳамияти, шунингдек, замонавий технологияларни интеграция қилиш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш йўллари ҳақида фикр юритилган. Хусусан, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилган: Сунъий интеллект, IoT, blockchain, generativ AI ва рақамли эгизакларнинг рақобат муҳитини шакллантиришдаги роли; Кичик ва ўрта бизнесларда рақамли ечимларни жорий этишнинг иқтисодий афзалликлари; Барқарор ривожланиш ва экологик самарадорликка эришишда инновацион технологияларнинг аҳамияти. Муаллифлар тадқиқот натижасида рақобат разведкасини самарали ташкил этиш учун концептуал модель ишлаб чиқишган. Унда: Маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш инфратузилмаси (IoT ва blockchain асосида), Сунъий интеллектга асосланган таҳлил модули, Барқарорликни таъминловчи ечимлардан иборат комплекс ёндашув таклиф этилган. Мақолада таъкидланишича, корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини таъминлашда замонавий рақамли технологияларни жорий этиш долзарб аҳамият касб этади. Мазкур мақола тўлиқ ҳолда «Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт» журнали 2025 йил август ойидаги 8-сонида чоп этилган. Тўлиқ мақолани ўқиш:/uploads/pages../Tursunxo'jayev Sardor.pdf |Telegram |facebook|instagram|

18 Август 2025 957

Халқ сўзи газетаси

СОҒЛОМ РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ТАЪМИНЛАШ – ИҚТИСОДИЁТНИНГ МУҲИМ “ЎСИШ НУҚТАСИ”      Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий котиби, фалсафа доктори (PhD) Сардор Турсунхўжаев томонидан «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган мақоласида рақобат сиёсатига оид долзарб масалалар ёритиб берилган.     Мақолада рақобатни чекловчи омиллар, жумладан, бозорга кириш тўсиқлари, эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар ва ноқонуний келишувларнинг иқтисодиётга салбий таъсири, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган қонунчилик ислоҳотлари ҳақида атрофлича сўз юритилган.          Жумладан:  - «Рақобат тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги қонунлар асосида амалга оширилаётган янгиланишлар,   - Табиий монополияларнинг очиқлигини таъминлаш ва ушбу соҳада соғлом рақобатни ривожлантириш масалалари,   - Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва унга бозор иқтисодиёти талабларига мос шарт-шароитлар яратиш зарурати ҳақида фикрлар баён этилган. Муаллиф мақолада: «Иқтисодий ислоҳотларда рақобат муҳити яратилмаса, монополиядан қутулиш мушкул», дея таъкидлаб, бу борада тизимли ёндашув ва норматив асосларнинг мустаҳкам бўлиши муҳимлигини қайд этган. Мазкур мақола тўлиқ ҳолда «Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 10 июл сонида чоп этилган. Тўлиқ мақолани ўқиш:/uploads/pages/Tursunxo'jayev Sardor.pdf

10 Май 2025 1124

Marketing журнали

Иқтисод фанлари доктори, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Садуллоевич Жумаев "Marketing" илмий, амалий ва оммабоп журнал таҳрир ҳайъати аъзоси бўлди. Marketing журнали — маркетинг, иқтисодиёт, тадбиркорлик ва шу каби соҳалардаги долзарб мавзуларга бағишланган замонавий илмий-амалий нашрдир. Журнал илмий жамоатчилик, ўқитувчилар, талабалар ҳамда соҳа мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, унда илмий тадқиқотлар натижалари, таҳлилий мақолалар ва амалий мисоллар чоп этилади. Нашр 2024 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, "Marketing" журнали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган. Юклаб олиш учун босинг  /uploads/pages/Jumayev Olimjon Sadulloyevich.pdf  |Telegram |facebook|instagram|

9 Апрель 2025 1602
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech