"Иқтисодий фаолликни баҳолашда илғор ёндашувлар ҳамда Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индексини жорий этишнинг концептуал асослари" мавзусидаги илмий мақола "Marketing" журналида эълон қилинди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш йўналишида муҳим илмий натижалар тақдим этилмоқда.
Хусусан Марказ директори, и.ф.д. Жумаев Олимжон Садуллаевич ҳамда Марказнинг бош илмий ходими Музаффар Тўйматов ҳаммуаллифлигида тайёрланган «Иқтисодий фаолликни баҳолашда илғор ёндашувлар ҳамда Ўзбекистонда бизнес фаоллиги индексини жорий этишнинг концептуал асослари» мавзусидаги илмий мақола «Marketing» журналида эълон қилинди.
Бизнес фаоллиги индекси (БФИ) методологияси халқаро PMI (Purchasing Managers’ Index) амалиётларига асосланган ҳолда ишлаб чиқилди. Методология иқтисодиётнинг жорий ҳолатини оператив баҳолашга қаратилган бўлиб, корхоналар фаолиятига оид сифат кўрсаткичлари асосида қисқа муддатли тенденцияларни аниқлаш имконини беради.
Мазкур индекс Ўзбекистонда макроиқтисодий таҳлилни такомиллаштириш, бизнес муҳитини баҳолаш ҳамда илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтиришга хизмат қилади.