Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро ҳамкорлик: фармацевтика бозорида рақобатни ривожлантириш тажрибаси муҳокама қилинди

13 Март 2025 11:24 229 Чоп этиш

Жорий йилнинг 12-13 март кунлари Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳридаги Россия Федерацияси Федерал монополияга қарши курашиш хизмати (ФАС) Ўқув-методик маркази базасида фармацевтика бозорида рақобатни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Россия, Хитой, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистондан соҳа мутахассислари иштирок этдилар. Тадбирда дориларнинг нархи сунъий оширилишининг олдини олиш, мажбурий лицензиялаш ва патент қонунчилиги масалалари, шунингдек, давлат харидлари соҳасидаги картель келишувларига қарши кураш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари иштирок этиб, мамлакатимизда фармацевтика бозорида рақобат муҳитини шакллантириш ва дори воситаларининг давлат харидларини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.

Тадбир якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди ҳамда келгусида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича келишувга эришилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech