Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Онлайн савдода маҳсулот хавфсизлиги: глобал муаммо ва янги ечимлар

8 Сентябрь 2026 16:42 5127 Чоп этиш

Рақамли савдо жадал ривожланаётган бир шароитда истеъмолчи учун маҳсулотни харид қилиш тобора осонлашмоқда. Бироқ маҳсулотнинг хавфсизлиги, ишончлилиги ва унинг бозорда қонуний муомалада бўлиши масаласи ҳам шунчалик кафолатланганми?

UNCTAD ва Consumers International маълумотларига кўра, дунё мамлакатларининг қарийб 44 фоизида истеъмолчиларни маҳсулот хавфсизлиги билан боғлиқ хавфлардан етарлича ҳимоя қилувчи қонунчилик мавжуд эмас.

Янада эътиборли жиҳати — OECD маълумотларига кўра, қайтариб олинган ёки тақиқланган маҳсулотларнинг 87 фоизи онлайн платформаларда сотувда қолмоқда.

Бу рақамлар оддий статистика эмас. Улар рақамли бозорда маҳсулот хавфсизлигини таъминлашда давлат назоратининг ўзи етарли эмаслигини кўрсатади. Чунки маҳсулот бир мамлакатда тақиқланган бўлса-да, интернет орқали бошқа юрисдикциядаги истеъмолчига осонгина таклиф қилиниши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, маҳсулот хавфсизлиги масаласи энди фақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида эмас, балки:

- трансчегаравий электрон тижоратда платформалар масъулияти;
- хавфли маҳсулотларни тезкор аниқлаш ва савдодан чиқариш;
- давлатлар ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш;
- истеъмолчиларга маҳсулот хавфи ҳақида ишончли маълумот бериш
каби масалалар билан бевосита боғлиқ.

Таҳлилий нуқтаи назардан, рақамли бозорнинг барқарор ривожланиши фақат савдо ҳажмини ошириш билан эмас, балки истеъмолчига хавфсиз танловни кафолатлаш билан ҳам баҳоланиши лозим.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech