Мол гўшти бозори: нархлар, импорт ва келгуси ойлар прогнози
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистонда мол гўшти бозори, ички ишлаб чиқариш, импорт таркиби, нархлар динамикаси ва истиқболдаги тенденциялар таҳлил қилинди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Ички таъминот: мол гўштига йиллик эҳтиёж ўртача 1,3 млн тоннани ташкил этиб, унинг 92,5 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш, 7,5 фоизи эса импорт ҳиссасига тўғри келади.
Импорт ўсиши: сўнгги беш йилда мол гўшти импорти 7,2 баробарга ошган. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 131,9 минг тонна совутилган ва музлатилган мол гўшти импорт қилинган.
Нархлар динамикаси: 2026 йил сентябрь ойида мол гўшти нархи 1,7 фоизга, йиллик ҳисобда эса 16,2 фоизга ошган.
Прогноз: эконометрик модель натижаларига кўра, ташқи ва ички шоклар кузатилмаган тақдирда, 2026 йил декабрида 1 кг мол гўштининг ўртача нархи 130 минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.
Бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун маҳаллий чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш, наслчиликда замонавий геном таҳлили технологияларини жорий этиш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
Батафсил таҳлил:
