Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Бизнес фаоллиги индексининг (БФИ) 2026 йил 1-чорак натижалари ҳамда 2026 йил 2-чорак кутилмалари баҳоланди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан тадбиркорлик муҳити ва бизнес субъектлари кайфиятини акс эттирувчи Бизнес фаоллиги индексининг (БФИ) 2026 йил 1-чорак натижалари ҳамда 2026 йил 2-чорак кутилмалари баҳоланди. БФИ сўровномасида Қўмитанинг Fair Tech ягона ахборот тизими орқали республикадаги ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги 380 дан ортиқ йирик корхоналар респондент сифатида иштирок этди. Сўровнома натижаларига кўра, 2026 йил 1-чоракда БФИ йиғма кўрсаткичи 55,1 бандни ташкил этди. Шунингдек, 2026 йил 2-чораги учун БФИнинг прогноз кўрсаткичлари 56,2 банд бўлиши кутилмоқда. Халқаро тан олинган PMI (Purchasing Managers’ Index) методологиясига кўра, БФИ кўрсаткичи 50 банддан юқори бўлиши иқтисодиётда барқарор ўсиш ва фаоллик сақланиб қолаётганини англатади.БФИнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлилига кўра, энг яхши натижа Хоразм (59,5) ва Сирдарё (58,8) вилоятларида кузатилган бўлса, Тошкент (51,5) ва Жиззах (50,6) вилоятларида индекс натижаси нисбатан паст кўрсаткичларга тенг бўлди. Умуман олганда, БФИ натижалари мамлакатимизда иқтисодий фаоллик барқарор сақланаётганини ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан келгуси чоракда ҳам бизнес фаоллигининг ошиши бўйича ижобий кутилмалар мавжудлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, респондентларнинг 49 фоизи 2026 йил 2-чорагида инновацияларга сармоя ажратиш орқали бизнес фаолиятини кенгайтиришни режалаштирганини қайд этган. Батафсил инфографикада. |Telegram |facebook|instagram|

23 Апрель 2026 9007

Марказ мутахассислари томонидан гуруч бозори таҳлил қилинди

Бугунги кунда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда барқарор нарх муҳитини шакллантириш ҳамда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотларига бўлган талабини қондириш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, гуруч маҳсулотини етиштиришдан тортиб уни якуний истеъмолчига етказишгача бўлган жараёнлар таҳлил қилинди. Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, мамлакатимизда гуруч маҳсулотига бўлган йиллик эҳтиёж тахминан 368 минг тоннани ташкил этади. Шу билан бирга, республикада етиштирилаётган гуруч ҳажми мавжуд талабни қоплаш имконини бермоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, гуруч бозорида:- аҳолининг истеъмол эҳтиёжлари маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қондирилмоқда- бозор маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси юқори- импорт ҳажми нисбатан кам улушни ташкил этмоқда Шунингдек, республикада етиштирилган шолининг асосий қисми Хоразм, Сирдарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Таҳлиллар давомида халқаро бозорлардаги гуруч нархлари ҳам ўрганилди. Маълумотларга кўра, дунёда гуруч нархлари давлатлар кесимида сезиларли фарқ қилмоқда. Айрим давлатларда энг паст нархлар кузатилса, Япония, АҚШ ва Канада каби мамлакатларда энг юқори нархлар шаклланган. Шу билан бирга, иқтисодий моделлар асосида ўтказилган ҳисоб-китоблар гуруч нархларида кескин ўсиш тенденцияси мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда. Прогнозларга кўра, ташқи ва ички шоклар кузатилмаган тақдирда, яқин ойларда бозордаги нархлар барқарор сақланиши мумкин. - Ички бозорда гуруч маҳсулотига бўлган талаб қандай шаклланмоқда?- Импорт ва экспорт операциялари бозорга қандай таъсир кўрсатмоқда?- Гуруч етиштириш таннархига қайси омиллар таъсир қилмоқда? Ушбу саволларга жавоблар ва батафсил таҳлил билан сайтимиз орқали танишишингиз мумкин. Батафсил: https://www.ccprc.uz/uz/menu/21  |Telegram |facebook|instagram|

23 Апрель 2026 9289

Стоматологик пломбалар бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан стоматологик пломбалар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 17 та корхона томонидан 16 та давлатдан жами 1,8 млн АҚШ долларлик (28 тн) стоматологик пломбалар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 97% тўғри келган.Россия — 59%Жанубий Корея — 11%Бошқа давлатлар — 24%Экспорт ҳолати: 2024 йилда 1 та корхона томонидан 4 та давлатга жами 16 минг АҚШ долларлик (300 кг) стоматологик пломбалар экспорт қилинган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 2 та корхона томонидан жами 6,7 млрд сўмлик (24 тн) стоматологик пломбалар ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 45,9% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Стоматологик пломбалар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|

23 Апрель 2026 6609
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech