Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари

19 Август 2025 11:04 335 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Дилором Юсупованинг “Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи «Science and Practice» журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.

Мақолада Amazon, AliExpress, Shopify каби платформалар тажрибаси асосида рақамли технологиялар ва шахсийлаштирилган маркетинг стратегиялари ёрдамида истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш жараёнлари таҳлил этилган. Шунингдек, бу тажрибаларни Ўзбекистон электрон тижоратида қўллаш имкониятлари ҳамда тўлов тизими, рақамли саводхонлик ва ишонч муаммоларини бартараф этиш йўллари ёритилган.

Тўлиқ мақолани ўқиш: https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2951

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech