Рақобат разведкасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг ўрни
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий котиби, фалсафа доктори (PhD) Сардор Турсунхўжаев ҳаммуаллифлигида «Рақобат разведкасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг ўрни» мавзусидаги илмий мақоласи «Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт» журналида чоп этилди. Ушбу мақолада рақобат разведкасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари илмий жиҳатдан ёритиб берилган.
Мақолада рақамли трансформация жараёнида корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш, қарорлар қабул қилишда аниқ ва тезкор маълумотлардан фойдаланишнинг аҳамияти, шунингдек, замонавий технологияларни интеграция қилиш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш йўллари ҳақида фикр юритилган.
Хусусан, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилган:
-
Сунъий интеллект, IoT, blockchain, generativ AI ва рақамли эгизакларнинг рақобат муҳитини шакллантиришдаги роли;
-
Кичик ва ўрта бизнесларда рақамли ечимларни жорий этишнинг иқтисодий афзалликлари;
-
Барқарор ривожланиш ва экологик самарадорликка эришишда инновацион технологияларнинг аҳамияти.
Муаллифлар тадқиқот натижасида рақобат разведкасини самарали ташкил этиш учун концептуал модель ишлаб чиқишган. Унда:
-
Маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш инфратузилмаси (IoT ва blockchain асосида),
-
Сунъий интеллектга асосланган таҳлил модули,
-
Барқарорликни таъминловчи ечимлардан иборат комплекс ёндашув таклиф этилган.
Мақолада таъкидланишича, корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини таъминлашда замонавий рақамли технологияларни жорий этиш долзарб аҳамият касб этади.
Мазкур мақола тўлиқ ҳолда «Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт» журнали 2025 йил август ойидаги 8-сонида чоп этилган.
Тўлиқ мақолани ўқиш:/uploads/pages../Tursunxo'jayev Sardor.pdf