Халқ сўзи газетаси
СОҒЛОМ РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ТАЪМИНЛАШ – ИҚТИСОДИЁТНИНГ МУҲИМ “ЎСИШ НУҚТАСИ”
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий котиби, фалсафа доктори (PhD) Сардор Турсунхўжаев томонидан «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган мақоласида рақобат сиёсатига оид долзарб масалалар ёритиб берилган.
Мақолада рақобатни чекловчи омиллар, жумладан, бозорга кириш тўсиқлари, эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар ва ноқонуний келишувларнинг иқтисодиётга салбий таъсири, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган қонунчилик ислоҳотлари ҳақида атрофлича сўз юритилган.
Жумладан:
-
- «Рақобат тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги қонунлар асосида амалга оширилаётган янгиланишлар,
-
- Табиий монополияларнинг очиқлигини таъминлаш ва ушбу соҳада соғлом рақобатни ривожлантириш масалалари,
-
- Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва унга бозор иқтисодиёти талабларига мос шарт-шароитлар яратиш зарурати ҳақида фикрлар баён этилган.
Муаллиф мақолада: «Иқтисодий ислоҳотларда рақобат муҳити яратилмаса, монополиядан қутулиш мушкул», дея таъкидлаб, бу борада тизимли ёндашув ва норматив асосларнинг мустаҳкам бўлиши муҳимлигини қайд этган.
Мазкур мақола тўлиқ ҳолда «Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 10 июл сонида чоп этилган.
Тўлиқ мақолани ўқиш:/uploads/pages/Tursunxo'jayev Sardor.pdf