Фармацевтика соҳаси ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев БРИКС Халқаро рақобат ҳуқуқи ва сиёсат маркази директори Иванов Алексей Юрьевичга туғилган куни муносабати билан табрик йўллади.
Иқтисод фанлари доктори Жумаев Олимжон Садуллоевич “Science and Innovation” халқаро илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси бўлди
“Тошкент метрополитени” ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди
Учрашув давомида томонлар Марказнинг илмий-амалий журналини нашр этиш, минтақавий ва халқаро миқёсда конференциялар ташкил этиш, шунингдек, халқаро маълумотлар базаларида мақолалар чоп этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. Учрашув якунида Марказ директори О.Жумаев ва "Science and Innovation" компанияси директори Б.Рустамов ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум рақамли трансформация шароитида рақобат муҳитини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат бошқарувида замонавий технологияларни жорий этиш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни мақсад қилади. Меморандум доирасидаги асосий йўналишлар:✅ Рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва рақамли платформаларни жорий этиш✅ Big Data ва AI орқали давлат харидларини мониторинг қилиш✅ Истеъмолчилар шикоятлари билан ишлаш жараёнларини автоматлаштириш✅ Ахборот-маърифий кампаниялар орқали аҳоли хабардорлигини ошириш✅ Қўшма тадқиқотлар, методик тавсиялар, семинарлар ва форумлар ўтказиш✅ Рақобат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги малакани оширишШунингдек, Меморандум доирасида рақамли бозорларни таҳлил қилиш, шаффофликни таъминлаш ва рақамли ечимларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Анвар Мансуров билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Ушбу келишув рақобат сиёсати ва рақамли трансформация соҳаларидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. #Рақобат #Меморандум
Меморандум доирасида тарафлар:⏺ Рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш;⏺ Жамоатчилик назоратини ривожлантириш;⏺ Фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтириш;⏺ Таълимий семинарлар, тренинглар ва конференциялар ўтказиш;⏺ Аҳоли ўртасида истеъмолчилик маданиятини ошириш;⏺ Ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришга қаратилган ахборот кампаниялари ташкил этиш;⏺ Халқаро ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар амалга ошириш каби йўналишларда биргаликда фаолият юритишни мақсад қилган. Шунингдек, Меморандум доирасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича аҳоли ўртасида сўровномалар, фокус-группалар ва бошқа социологик тадқиқотлар ташкил этилиши, улар асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилиши назарда тутилган. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раис ўринбосари — ижрочи директори Аскар Маматханов билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Келгусида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.