Жаҳон бозорида тухум нархлари ва экспорт имкониятлари таҳлил қилинди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барча аёлларимизни самимий муборакбод этамиз!
Республикадаги 13 мингдан зиёд дорихоналар томонидан ўтган йили 24 триллион сўмлик дори воситалари сотилган. Бундан ташқари, давлат харидлари орқали йилига 5 триллион сўмлик фармацевтика маҳсулотлари олинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Тадбирда фармацевтика корхоналари вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу соҳа инсон саломатлиги, ҳаёт сифати, керак бўлса, иқтисодий хавфсизлик билан ҳам боғлиқ эканини таъкидлади. Яратилган шароитлар ҳисобига сўнгги тўққиз йилда соҳага 1,8 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 140 та янги қувват ишга тушди, корхоналар сони 300 дан ошди, шундан 58 таси дори ишлаб чиқарувчилардир. Ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 марта ўсиб, 7 триллион 300 миллиард сўмдан ортди, маҳаллий дори воситалари эса 2 карра кўпайди. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари 55 та давлатга кириб борди. Фармацевтика соҳасидаги иш ўринлари сони 40 мингдан ошди. Умуман, Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар бозори 2,5 миллиард долларга яқинлашди. Facebook |Instagram |X
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори и.ф.д О.Жумаев муаллифлигида “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” номли ўқув қўлланма нашр этилди. Мазкур “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” ўқув қўлланмасида рақобат сиёсатининг назарий-методологик асослари ва амалий жиҳатлари тизимли равишда ёритилган бўлиб, унда рақобатнинг келиб чиқиши, шакллари ва тамойиллари, замонавий иқтисодиёт шароитидаги ўрни ва аҳамияти илмий таҳлил қилинган. Шунингдек:- рақобат концепциясининг мазмун-моҳияти;- миллий қонунчилик талаблари асосида хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи ва устун музокара кучини аниқлаш мезонлари;- Майкл Портер модели ва бошқа замонавий ёндашувлар асосида рақобат муҳитини таҳлил қилиш усуллари;- компанияларнинг халқаро бозорларга чиқиш механизмлари;- рақобатбардошликни таъминлашда давлатнинг ўрни ҳамда халқаро савдо ташкилотлари билан ҳамкорлик масалалари атрофлича ёритилган. “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” ўқув қўлланмаси 70411201 — Marketing магистратура мутахассислиги талабалари, маркетинг соҳаси бўйича малака ошириш тингловчилари ҳамда рақобат сиёсати ва стратегик бошқарув масалаларига қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” ўқув қўлланмаси талабалар, тадқиқотчилар, иқтисодчилар ва рақобат сиёсати соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар учун муҳим манба ҳисобланади. #Raqobat_siyosati_va_strategiyalari |Telegram |facebook|instagram|
Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда, 2030 йилга бориб, улар 1 миллионга етади. Ёшларга ўзига мос иш топиши учун шароит яратиш – энг муҳим масала экани қайд этилди. Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг учдан бири тадбиркор бўлиш истагини билдирган. Ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш учун банклар ва Ёшлар ишлари агентлигига 400 миллион доллар берилган эди. Хусусан, “Ёшлар бизнеси”, “Келажакка қадам” дастурлари ҳисобидан 15 минг нафар ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди, 50 минг одамни иш билан таъминлади. Президентимиз ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди. Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади. Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади. Facebook |Instagram |X