Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Сирдарё вилоятида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда "Муваффақиятли лойиҳа бошқаруви: йўл харитасидан ҳаётий лойиҳага қадар — режалаштириш, лойиҳани асослаш ва тегишли молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда.Тадбирдан мақсад — лойиҳаларни самарали режалаштириш ва асослаш, аниқ мақсадларга йўналтирилган йўл хариталарини ишлаб чиқиш, тегишли молиялаштириш воситаларини стратегик жиҳатдан танлаш ҳамда лойиҳаларни самарали бошқариш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш. Сана: 2026 йил 26 сентябрьМанзил: Сирдарё вилояти, Ховос туман ҳокимлигиВақти: 10:00–13:40 Лойиҳаларни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва самарали бошқариш масалаларига қизиқиш билдирган мутахассисларни семинар-тренингда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Сирдарё вилоятида аҳоли фаровонлигини оширишнинг янги ёндашувлари доирасида аҳоли яшаш харажатлари таҳлил қилинди.Дастлабки таҳлилларга кўра, вилоят аҳолиси умумий харажатларининг 51 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, 19 фоизи ноозиқ-овқат маҳсулотлари, 13 фоизи хизматлар ва 7 фоизи уйдан ташқарида овқатланиш ҳиссасига тўғри келади.Ривожланган мамлакатларда эса озиқ-овқат харажатларининг улуши, одатда, 15 фоиздан кам. Халқаро амалиётда паст даромадли аҳолининг асосий харажатларини шакллантирувчи товар ва хизматлар нархлари мунтазам кузатиб борилади. Жумладан, Жанубий Африка Республикасида “Яшаш қиймати – Cost of Living” таҳлили доирасида озиқ-овқат, уй-жой ва коммунал хизматлар, транспорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа зарур харажатлар мониторинг қилинади. Мазкур ёндашув орқали аҳоли яшаш харажатларига энг катта таъсир кўрсатаётган товар ва хизматлар, уларнинг нарх динамикаси ҳамда шаклланиш омиллари аниқланиб, ўз вақтида тегишли чоралар кўриш имконияти яратилади.
Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоят иқтисодиёти 8,8 фоиз, саноат 9,2 фоиз, хизматлар 16,1 фоиз, инвестициялар 8,9 фоизга ўсгани қайд этилди. – Бизга ўсишдаги рақамлар эмас, балки ҳар бир кўрсаткич ҳар бир оиланинг кундалик ҳаётига қандай ўзгариш олиб киргани муҳим, – деди давлатимиз раҳбари. Андижонда ер ва табиий бойликлар чекланган бўлса-да, ҳаракатчан аҳоли, кучли тадбиркорлик руҳи, кўп сонли ёшлар, саноат мактаби ва катта бозор каби имкониятлар борлиги таъкидланди. Сўнгги ўн йилда вилоятга республика бюджетидан 20 триллион сўм, банклар томонидан тадбиркорлик учун 90 триллион сўм йўналтирилди. Биргина жорий йилда аҳоли фаровонлигини оширишга 6 триллион сўм ажратилди. Ҳокимларга берилган ваколатлар ва яратилган молиявий имкониятлар шунга муносиб натижага айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.